Республикалық қыстаўлы медициналық жәрдем илмий орайы Қарақалпақстан филиалы

Кардиохирургик жарроҳлик амалиётлари энди Қорақалпоғистонда…

 

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ), унинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан филиалимизда кардиохирургик операцияларни бажариш йўлга қўйила бошланди.

Жорий йилнинг 8-май куни Тошкент шаҳридан келган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиохирургия бўлими мобил бригадаси олий тоифали шифокор жарроҳлари т.ф.д. Абудрахманов А.А., Рахимов Н.М., Полвонов А.А.лар ҳамда Қорақалпоғистонли ёш кардиохирург шифокорлари билан биргаликда РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиалида Юрак ишемик касаллиги ва унинг оғир даражадаги асоратлари билан касалланган икки нафар беморда, ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш операцияси амалга оширилди. Ҳозирги вақтда жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларнинг умумий аҳволи қониқарли ва филиал шифокорлари назоратида бўлиб турибди.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш жарроҳлик амалиёти бизнинг ҳудудимизда Тошкент шаҳрининг мобил кардиохирург ва маҳаллий ёш кардиохирург шифокорлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган биринчи операция бўлиб ҳисобланади. Келгусида бундай операцияларни РШТЁИМ Қорақалпоғистон филалида тез тездан ўтказиш ҳақида меморандум тузилиб, уни амалга ошириш – филиал раҳбариятининг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.

РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали Ахборот хизмати

Skip to content