Республикалық қыстаўлы медициналық жәрдем илмий орайы Қарақалпақстан филиалы

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида махсус-тактик ӱқув машқлари ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида «Шошилинч тез тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ва тузилмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятлар натижасида кўп сонли жабрланганланганларга биринчи ёрдам кӱрсатишдаги харакатлари» мавзусида махсус-тактик ӱқув машқлари ўтказилди.

Мазкур ўқув машқини ўтказишдан асосий мақсад:
➡️ Фавқулодда вазиятлар содир бўлган худудда одамларни қутқариш ва моддий бойликларни асраш бўйича марказ раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари сардорларини амалий малакаларини ошириш;
➡️РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали раҳбарлар таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби ҳаракатларини тўғри ташкил этиш бўйича билимларини ошириш ва уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
➡️Фавқулодда вазиятларда, жумладан, ёнғин, портлашларни олдини олиш ва улар содир бўлганда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича тузилган тадбирларнинг самарадорлигини текшириш мақсадида ўтказилди.

Махсус-тактик ӱқув машқини ӱтказиш вақтида кӱп сонли жабрланувчиларга шошилинч тиббий ёрдам кӱрсатиш тадбирларининг амалий бажарилиши ва беморларнинг ӱқув нуқтасидан эвакуация қилиниши машқ қатнашчиларига кӱрсатиб берилди.

Skip to content