Республикалық қыстаўлы медициналық жәрдем илмий орайы Қарақалпақстан филиалы

Тошкент шаҳрида Шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш масалаларига бағишланган Миллий Форум бўлиб ўтмоқда 

 

Бугун, 17 июнь,  Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Жаҳон банки кўмагида “Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришнинг якунлари ва истиқболлари” мавзусида миллий Форум бўлиб ўтмоқда.

Ушбу муҳим тадбир республикамизда шошилинч тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилиш, унинг сифатини яхшилаш ва аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Форумда Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий Мажлис вакиллари, ЖССТ, ЮНИСЕФ, GIZ, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудий филиаллари, Шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари ассоциацияси, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари каби ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали директори С.М. Бегалиев “Лойиҳанинг Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши натижаларини кўриб чиқиш” мавзусида маъруза қилди. У ўз тақдимотида лойиҳа доирасида шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, тиббий техника ва автопаркни янгилаш, шифокорлар малакасини ошириш каби муҳим натижалар ҳақида тўхталиб ўтди.

С.М.Бегалиев томонидан Форум иштирокчиларига Қорақалпоғистон Республикасида шошилинч тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш жараёнларини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди. Унда тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати, замонавий тиббий ускуналар ҳамда аҳоли фикрлари орқали лойиҳанинг амалий натижалари кўрсатилди.
Саламат Мақсетбаевичнинг маърузаси ва видеоролик форум иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

Перейти к содержимому