Республикалық қыстаўлы медициналық жәрдем илмий орайы Қарақалпақстан филиалы

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Филиалида тиббий хизмат сифатини ошириш буйича семинар утказилди

Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 28 апрелдаги №36-11092-сонли ва  Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг 2023 йил 28 мартдаги                 № СВ-03-05 сон хатларига асос , Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш” лойиҳаси доирасида, лойиҳа координаторлари Лобар Мирворисова ва Дилафруз Ортиковалар томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Филиалида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Филиали ва Республика Перинатал Маркази ходимларининг иштирокида жорий йилнинг 13 май куни “Сифат ва хавф-хатарлар бошқаруви ва жамоавий иш” мавзусида 1 кунлик ўқув-семинар курси ўтказилди.

Семинар давомида иштирокчилар тиббий хизмат сифатини ошириш, замонавий тиббий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланиш ва жамоавий ишлаш бўйича кўникмаларга эга бўлди. Семинар якуни бўйича иштирокчиларга махсус сертификатлар берилди.

Ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатлар Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш” лойиҳасининг маблағлари томонидан қопланган.

Перейти к содержимому