Республикалық қыстаўлы медициналық жәрдем илмий орайы Қарақалпақстан филиалы

ШИФОКОР МЕҲНАТИГА ЮКСАК ЭЪТИРОФ

Тен Любовь Васильевна II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасидан бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг давлат мукофотлари билан тақдирланиши — соҳа фидойиларига кўрсатилаётган юксак эътибор, уларнинг кўп йиллик самарали меҳнати ва касбига садоқатига берилган муносиб баҳодир.

Ана шундай юксак эътирофга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали жонлантириш бўлими анестезиолог-реаниматологи Тен Любовь Васильевна ҳамда хирургия бўлими бошлиғи Тилеумуратов Бабирбек Даулетбаевич ҳам сазовор бўлдилар.

Тиббиёт — инсон ҳаёти ва саломатлиги учун юксак масъулиятни талаб этадиган шарафли касб. Филиалимизда фаолият юритаётган мазкур мутахассислар кўп йиллар давомида оғир аҳволдаги беморларга тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиб, инсон ҳаётини асрашдек эзгу мақсад йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқдалар.

Тен Любовь Васильевна II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.

Ушбу юксак давлат мукофоти шифокорнинг касбий маҳорати, фидойилиги ва инсон ҳаётини асраш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатига берилган муносиб эътирофдир. Айниқса, анестезиология ва реаниматология соҳаси каби юксак масъулият ва билим талаб этадиган йўналишда фаолият юритаётган мутахассиснинг бундай мукофотга сазовор бўлиши бутун жамоа учун катта ғурур ва қувончдир.

Тилеумуратов Бабирбек Даулетбаевич — хирургия бўлими бошлиғи — Ўзбекистон Республикасининг 35 йиллиги муносабати билан таъсис этилган эсдалик нишони билан тақдирланди.

Унинг хирургия соҳасидаги кўп йиллик меҳнати, беморлар саломатлигини тиклаш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини самарали ташкил этиш ва ёш мутахассисларга ўз тажрибасини ўргатиш борасидаги фаолияти ушбу юксак эътирофга муносибдир.

Бу мукофотлар нафақат икки нафар шифокорнинг, балки Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида меҳнат қилаётган бутун тиббиёт жамоасининг фидокорона меҳнатига берилган юксак баҳодир.

Зеро, шифокорнинг ҳар бир куни инсон тақдири, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун масъулият билан ўтади. Бундай касб эгаларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор тиббиёт ходимларини янада масъулият билан меҳнат қилишга, ўз билим ва тажрибаларини оширишга ундайди.

Ҳурматли Любовь Васильевна ва Бабирбек Даулетбаевич!

Сизларни ушбу юксак давлат мукофотлари билан самимий муборакбод этамиз!

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ва янги-янги ютуқлар тилаймиз.

Инсон ҳаётини асрашдек улуғ ва шарафли касб йўлидаги фидокорона меҳнатингиз доимо қадр топсин!

Юксак мукофотларингиз муборак бўлсин!

РШТЁИМ Қорақалпоғистон филиали
Ахборот хизмати

Skip to content